Электрон ҳужжат айланиши операторлари ахборот тизимларида ҚҚС тўловчиси бўлган улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фақат ЭҲФ асосида кирим қилинган товарларга электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириши мумкин.
Маълумот учун. Расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳисобланади.
Ахборот тизими автоматик равишда солиқ тўловчининг улгуржи ёки чакана савдо корхонаси ва ҚҚС тўловчиси эканлиги текширади.
Бунда солиқ тўловчилар томонидан қонунчиликка асосан кирим қилинмаган маҳсулотлар учун ЭҲФ расмийлаштиришда дастур томонидан автоматик равишда хатолик қайд этилади.
Яъни МХИК коди бўйича 2022 йил 1 январдан бошлаб маҳсулот кирим қилинмаганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлади.
Агар солиқ тўловчида товарлар кирим қилинганлигини асословчи ҳужжатлар (маълумотлар) мавжуд бўлса, ҳудудий солиқ бошқармаларига мурожаат қилиш тавсия этилади. Мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, қисқа муддатларда жавоб қайтарилади.