АсосийIqtisodiyot

“Растаможка” бўйича янги қарор машиналар нархига қандай таъсир қилади?

'“Растаможка” бўйича янги қарор машиналар нархига қандай таъсир қилади?'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Президент томонидан айрим тоифадаги машиналар учун божхона тўловларини кескин камайтириш бўйича узоқ кутилган қарор имзоланди.

Хўш, янги қарор нархларга қандай таъсир қилади?

1 000 – 1 200 см куб ҳажмли автомобиль учун

Ушбу тоифага кирувчи (1197 см куб) бозор нархи 20 минг АҚШ доллари бўлган автомобилни мисол сифатида оламиз. Бунда қуйидаги мажбурий тўловлар мавжуд:

-Божхона божи

Аввал: 3 718 доллар (15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).

Ҳозир: 1 000 доллар (5 фоизга туширилди).

Фарқ: 2 718 доллар

ҚҚС (12%)

Аввал: 2 846 доллар

Ҳозир: 2 520 доллар

Фарқ: 326 доллар

Утилизация йиғими (базавий ставканинг 120 баравари)

Тахминан 3 385 доллар (39 млн 600 минг сўм)

Божхона йиғими (0,2%)

40 доллар

ЯКУНИЙ НАРХ:

Аввал: 29 минг 989 доллар (20 минг доллар машина нархи + 9 989 доллар мажбурий тўлов)

- Ҳозир: 26 минг 945 доллар

- Фарқ: 3 минг 044 доллар

Демак, двигатель ҳажми 1 000 – 1 200 см куб, нархи 20 минг АҚШ доллари бўлган автомобил учун тўланадиган мажбурий тўловлар тахминан 3 минг 044 АҚШ долларига арзонлайди (ушбу ҳисоб-китобларда логистика нархи ҳисобга олинмаган).

    Бошқа янгиликлар