АсосийSalomatlik

Олимлар қулоқларда пайдо бўладиган ички шовқиндан халос бўлишнинг самарали усулини топди

'Олимлар қулоқларда пайдо бўладиган ички шовқиндан халос бўлишнинг самарали усулини топди'ning rasmi

АҚШнинг Мичиган университети олимлари қулоқларда пайдо бўладиган ички шовқиндан халос бўлишнинг самарали усулини топди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Бунинг учун шахсий стимуляция учун мўлжалланган ва махсус дастурга эга портатив қурилма ясалиб, тадқиқот иштирокчиларига берилди.  

Олти ҳафталик синов якунида электротерапия ва товуш муолажаси комбинацияси орқали қатнашчиларнинг 60 фоиздан ортиғида қулоқдаги шовқин белгилари йўқолди.  

Шу боис мутахассислар янги даволаш усули мазкур хасталикдан азият чекаётган миллионлаб инсонлар дардига малҳам бўлишига умид билдирмоқда.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар