АсосийMadaniyat
2279

Нодир қўлёзмалар вақт оловида ёнмайди

'Нодир қўлёзмалар вақт оловида ёнмайди'ning rasmi

Ўзбекистонда асрлар давомида Марказий Осиё бўйича энг бой қўлёзма мерос жамланган. Унинг салмоқли қисми Ўзбекистон Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланади.

Мазкур фонд 2000 йилда ноёб илмий ва маданий объектлардан бири сифатида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

Институтда сақланаётган қўлёзмалар сони 26 000 жилддан ошади. Хазинанинг асосий фондида аниқ ва табиий фанларга оид ажойиб асарлар ҳам мавжуд.                                                                                          

“Бознома”, “Жавоҳирнома”, “Шикорнома” каби манбаларда қадимда энг оммабоп бўлган овчилик, қушларни даволаш, маъданшунослик илми жамланган.

Кимёга оид китобларда эса турли маъданлардан олтин ҳосил қилиш усуллари ҳақида ёзилган!

Батафсил: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси 22-жилд китоб-альбомида.

Лойиҳа бош ҳомийси – ErieiGroup

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар