1

Жиззахда 6-синф ўқувчисини зўрлаган эркакка 2 йил озодликни чеклаш жазоси берилгани ноқонуний деб топилди

ЖИНОЯТ 19.06.2023, 12:31
Жиззахда 6-синф ўқувчисини зўрлаган эркакка 2 йил озодликни чеклаш жазоси берилгани ноқонуний деб топилди

Аввал хабар қилганимиздек, Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди. Бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида норозилик ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

Қайд этилишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу туманда яшовчи бобосининг уйига олиб боради, қиз қариндошларига ёқиб қолади. Дугонаси ухлаганидан сўнг қизнинг розилиги билан жинсий алоқа қилишади. Эртасига қиз уйига қайтади, эркак унинг уйига бориб қизнинг розилиги билан яна жинсий алоқа қилишади. Эркак айбига иқрор бўлди, қиз ва унинг онаси эркакка нисбатан даъвоси йўқлигини билдиришган.

Дастлабки тергов органлари ишни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш” бўйича квалификация қилишди. Суд муҳокамасида судья ишни айни модданинг 1-қисмига ўзгартирди. Судланувчи айбдор деб топилиб, унга 2 йилга озодликни чеклаш жазоси берилди.

Айни пайтда Жиззах вилояти прокуратурасининг хабар беришича, жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг Т.Х.га нисбатан чиқарилган ҳукмининг қонунийлиги ўрганилди. 

Ўрганишда, Т.Х.нинг жиноий қилмишини малакалаш ва жазо тайинлашда суд томонидан жиноят - процессуал қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги инобатга олиниб, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига ҳукмни бекор қилиб, янги айблов ҳукми чиқариш юзасидан протест келтирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1