АсосийДУНË

Қозоғистонда банкка ҳужум қилган шахс гиёҳванд экани маълум бўлди

Аввал, 18 июнь куни Остона шаҳрининг Дўстлик кўчасида жойлашган “Каспи” банк филиалининг е...

Аввал, 18 июнь куни Остона шаҳрининг Дўстлик кўчасида жойлашган “Каспи” банк филиалининг етти нафар ходимини гаровга олингани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълум бўлишича, жиноятни содир этган шахс Алихан Муродов 10 йилдан буён гиёҳванд сифатида рўйхатга олингани маълум бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилди, дея ёзди Спутник.

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни соат 13:51 да номаълум шахс банк филиалига бостириб кириб, қуролга ўхшаш буюм билан қўрқитиб, етти кишини гаровга олган. Воқеа жойига полиция, шаҳар ҳокимияти, прокуратура ходимлари етиб борган. Музокараларни республика ички ишлар вазири Марат Ахметжанов олиб борган. Унинг сўзларига кўра, эркак турли талабларни илгари сурган, хусусан, қариндошларига ёрдам бериш ҳақида гапирган. 16:35 га келиб Ахметжанов ҳужумни бошлашга буйруқ берган.

Махсус кучлар операцияни кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида амалга оширган. 30 ёшли эркак қўлга олинди, банк ходимлари қўйиб юборилди.

 

    Бошқа янгиликлар