1

Андижонда электр таъминоти корхонаси истеъмолчилардан ундирилган 738 млн сўмни ўзлаштирди

ЖИНОЯТ 20.06.2023, 18:50
Андижонда электр таъминоти корхонаси истеъмолчилардан ундирилган 738 млн сўмни ўзлаштирди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан "Ўзэнергоинспекция" Андижон ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда текширув ўтказилган. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Пахтаобод туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари 2020-2022 йиллар ва жорий йилнинг 3 ойи давомида электр таъминоти учун истеъмолчилардан ундирилган 738 млн сўмни кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Текширув жараёнида етказилган зарарнинг 315 млн сўми ундирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1