АсосийIqtisodiyot

Хўжалик юритувчи субектларнинг 1,7 трлн сўмлик қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди

'Хўжалик юритувчи субектларнинг 1,7 трлн сўмлик қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди'ning rasmi

Хўжалик юритувчи субектларнинг 1,7 трлн сўмлик қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

2023-йил 1-июн ҳолатига:  

  • хўжалик юритувчи субектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммаси ҳисобдан чиқарилади;
  • ушбу жарималарни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланади.

“Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорнинг қабул қилиниши натижасида:

▪️2144 та хўжалик юритувчи субектларга нисбатан қўлланилган жарима бўйича юзага келган 1,7 трлн сўм миқдоридаги қарздорлик ҳисобдан чиқарилди;

▪️1631 та субектга 2,5 трлн сўм миқдорида жарима қўллаш юзасидан иқтисодий судларга киритилган аризалар кўриб чиқилиши тўхтатилади;

▪️4170 та субектга 5,5 трлн сўм миқдорида жарима қўллаш юзасидан кўрилаётган чоралар тўхтатилди.

    Бошқа янгиликлар