Туркия, сув остига ғарқ бўлган кемалар ва ўтмиш сирларини сақловчи денгиз ости ҳаёти, бой сув ости флора ва фаунаси билан йил бўйи мовий чуқурликларда ўтмиш изларини кашф қилиш имкониятларини шўнғиш ихлосмандларига тақдим этади. 8500 квадрат километрлик қирғоқ чизиғи бўйлаб, Туркия сув ости археологияси ва табиатга оид қизиқарли тажрибалари билан шўнғиш туризми ихлосмандларини кутиб олади. Бундан ташқари, Туркиянинг мусаффо сувларида шўнғиш тажрибалари энг қадимий цивилизацияларга гувоҳ бўлган тарихий шаҳарлар, Эгей ва Ўрта Ер денгизининг ўзига хос таомлари ва узумзорлари билан чамбарчас боғлиқ.

Бодрум: Эгейнинг юрагидаги саргузашт
Бодрум Туркиянинг сув ости бойликларини кашф қилишни истаганлар учун Туркегейдаги асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Ярим оролнинг шаффоф сувларида балиқ, саккизоёқ, денгиз ўтлари, сув ўтлари ва денгиз мочалкалари каби кўплаб жонзотлар яшайди. Минтақада шунингдек, қадимги даврга тегишли бўлиши мумкин бўлган кема ҳалокатлари кузатиш мумкин бўлган 20 та шўнғиш жойи мавжуд. Бодрумнинг энг машҳур шўнғиш манзиллари катта ва кичик рифлардан иборат бўлиб, у ерда барча фаслларнинг илиқ сувларида шўнғишингиз мумкин.

Бодрумдаги яна бир ажойиб шўнғиш манзилибу Орак ороли ва Деликли ғоридир. Туркиядаги сувости топилмалари намойиш этиладиган Бодрум сувости музейини зиёрат қилиш сув ости ишқибозлариучун муҳим тажрибаларни ваъда қилмоқда. Туркиянинг энг муҳим дам олиш масканлариданбири бўлган Бодрумда қилиниши керак бўлганишлар рўйхати ҳам анча узун. Аҳоли орасидажаннат шаҳарчаси деб аталувчи Муғлада сиз гўзалкўрфазларда қуёшдан баҳраманд бўлишингиз, шаҳарнинг машҳур ресторанларида турк ва жаҳоношхонасига тегишли энг яхши намуналарини татибкўришингиз мумкин. “Қадимги дунёнинг еттимўъжизасидан” бири ҳисобланган Мавсол (Маusolus) мақбараси қолдиқлари жойлашганБодрумда ҳам кўплаб археологик кашфиётларқилишингиз мумкин.

Фетҳие: Ҳақиқий сув ости жаннати
Бетакрор кўрфазлари, мукофотга сазоворбўлган соҳиллари ва кўзни қамаштирувчиманзаралари билан ёзги таътилнинг севимлимарказларидан бири бўлган Фетҳие, Туркиянингэнг яхши шўнғиш нуқталаридан бири Аквариум кўрфазига мезбонлик қилади. Ўз номини сувинингтиниқлигидан олган кўрфаз тажрибали ва янгибошловчилар учун мос келадиган жойдир. Сўнггийилларда қўриқланадиган ҳудуд сифатида эълонқилинган кўрфаз тунги шўнғишлар учун ҳаммукаммал танловдир. Сув ости ҳаётининг хилма-хиллиги билан машҳур бўлган Аквариум кўрфазида мовий чуқурликда яшовчимавжудотларни кўриб ҳайратланишингиз мумкин.

Фетҳиедаги яна бир машҳур шўнғишмаршрути бу - Афкуле. Кўплаб ер ости ғорлари, ранг-баранг балиқлари ва денгиз ўсимликларигаэга бўлган, шўнғиш ишқибозлари тез-тез ташрифбуюрадиган Афкуле, шунингдек, илғор ғаввосларучун ҳам мос келади. Шунингдек, бу минтақадаCaretta Caretta тошбақаларини ҳам учратишингизмумкин.
Каш: Дунёдаги энг яхши 10 шўнғиш манзилларидан бири
Турк Ривиерасининг дурдонаси бўлган Анталияга йўл олганингизда, Туркиянинг энг машҳур шўнғиш манзиллари билан қаршилашасиз. Минтақадаги ўн беш шўнғиш нуқтаси ранг-барангсув ости фаунаси билан ажралиб туради. Сув ости рифлари, тошлоқ жойлари ва кема ҳалокатларибилан Каш эндемик турларни кузатиш учун турлихил ноёб тажрибаларни тақдим этади.
Минтақанинг энг ўзига хос шўнғиш зоналаридан бири бўлган Каш нафақат Туркияда, балки дунёда энг яхши 10 шўнғиш нуқталариқаторида. Кашнинг машҳур шўнғиш маркази Канёндеб номланган минтақададир. Канёндаги балиқларбилан рақобатлашиш орқали сувнинг сирлидунёсини ўрганиш - бу ажойиб саргузашт. Сизнисув остига чорловчи Каш классикаси “Учар балиқ” Иккинчи жаҳон уруши пайтида уриб туширилганСавоиа-Марчетти SM79 русумли итальянбомбардимон учоғининг ҳалокатидир.
Чаноққалъа: эртакнамо сув ости саёҳати
Гелиболу тарихий сув ости парки дунёдагиэнг муҳим шўнғиш марказларидан бири бўлиб, Чаноққалъа урушлари изларини сув остида кўришимконини беради. 150 квадрат километрлик сувости паркида 14 хил нуқтада турли хил чуқурликларда шўнғиш мумкин. Дунёнинг энгяхши сақланиб қолган жанг майдони бўлганминтақада сиз Layter, Ariburnu Barch, Helles Barch, Bone Barch, HMS Louis, Lundy, HMS Majestic, Massena кема ҳалокатлари билан бир асрдан ошиқтарихга саёҳат қилишингиз мумкин. Ушбу ҳалокатларнинг энг машҳурлари Лундй юк кемасива HMS Мажестис зирҳли ҳарбий кемасидир. Чаноққалъа ҳақида гап кетганда, яна бир шўнғишйўли бўлган Сарос кўрфазини унутмаслигимизлозим. Кучли оқимлар билан ўзини тозалайдиганЭгей денгизининг энг яхши сақланган жойлариорасида 200 дан ортиқ денгиз жониворларияшайди.
ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон маданий меросирўйхатига киритилган Троя қадимий шаҳри ваЕвропанинг музейшунослик соҳасидаги энгнуфузли мукофотлари соҳиби бўлган Троя музейигаташриф буюриб, Чаноққалъадаги шўнғишсаргузаштларингизни бойитишингиз мумкин. Чаноққалъа яқинидаги иккита мўъжизавий оролБозжаада ва Гўкчеадага ҳам кириб ўтишингизҳамда у ернинг зайтун мойи билан пиширилганунутилмас лаззатларинидан татиб кўришингизтавсия этилади.





