Буюк Британияда "Domino’s компанияси пицца етказиб бериш учун реактив двигателдан фойдаланди. Компаниянинг курерлар жамоаси биринчи бўлиб инновацион сумкани синовдан ўтказишга муваффақ бўлишди. Уни ривожлантириш учун пицца тармоғи учар костюмлар ишлаб чиқарувчи Gravity Industries компанияси билан ҳамкорлик қилди.
Биринчи парвоз Гластонбери шаҳри яқинидаги майдон бўлиб, у ерда ҳар йили худди шу номдаги рок фестивали ўтказилади. 5 кун давомида мусиқа ихлосмандлари очиқ ҳавода севимли санъаткорларининг трекларидан баҳраманд бўлишади. Дам олувчилар учун энг яқин ресторан шаҳар ичида жойлашган. Аммо бу сафар Domino’s рок маданияти мухлисларига ғамхўрлик қилди ва ишни янги "Тони Старк" га ишониб топширди.
Курьер энг яқин жойдан буюртма олди, лагерь бўйлаб учиб ўтди ва пиццаларни мижозларга тарқатди.
Ишланма ҳали синов режимида. Курьерлар шаҳарда пицца етказиб бера оладими ёки йўқми, ёнилғи таъминоти қанчани ташкил этади, бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумотлар мавжуд эмас.






