«Арети» энергетика компанияси асосчиси ва раҳбари, миллиардер Игор Макаров Россия фуқаролигидан воз кечди. Америка Forbes сайтида айтилишича, Макаров 2023 йилда Россия паспортидан воз кечган ва ҳозирда у фақат битта Кипр фуқаролигига эга.
Американинг Forbes журналига кўра, дунёнинг энг бой одамлари рейтингида Макаров энди Кипрлик миллиардер сифатида ҳам қайд этилган. У энг бой кипрликлар орасида бешинчи ўринни эгаллайди. 2020 йилда Кипрнинг Politis газетаси тадбиркор 2008-2012 йилларда сармоя эвазига Кипрнинг “олтин паспорти”ни олган хорижликлар орасида эканлигини ёзган. Макаровнинг ўзи сўнгги йилларда Кипр, АҚШ (Флорида) ва Шимолий Италия ўртасида яшаган.






