1

Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар 1 трлн 203 млрд сўмдан ошди

ИҚТИСОДИЁТ 01.07.2023, 13:42
Солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар 1 трлн 203 млрд сўмдан ошди

Жорий йилнинг май ойида 2,3 млн.га яқин истеъмолчилар томонидан 134,3 млрд сўм кешбэк йиғилган. Шундан 25 июнда 1,6 млнга яқин истеъмолчига 41,4 млрд сўм кешбэк тасдиқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 26 июнь куни яна 909 мингдан ортиқ истеъмолчига 60,9 млрд сўм кешбэк тасдиқланган.

Тасдиқланиш жараёнида кешбэкни банк картасига ўтказиш 26 июнь 23:00 дан 27 июгнь 10:00 га қадар тўхтатиб турилди.

27 июнь куни соат 10:00 дан бошлаб банк картасига ўтказиб олиш мумкин бўлди.

Солиқ қўмитаси чекни рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишга, харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда кешбэк қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан:

▪️солиқ ҳисоботлари топширилиши;

▪️ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши;

▪️ солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб қолган кешбэк суммалари автоматик тарзда тўлаб борилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1