1

Йил бошидан буён Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига қанча чет эллик бемор мурожаат қилгани айтилди

САЛОМАТЛИК 02.07.2023, 10:42
Йил бошидан буён Ўзбекистондаги  ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига қанча чет эллик бемор мурожаат қилгани айтилди

Юртимиздаги республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан 2023 йилнинг январь – май ойларида 503 минг кишига амбулатор, 73 минг нафар инсонга стационар шароитда тиббий хизмат кўрсатилди.

Шундан 28 минг нафари имтиёзли тоифага кирувчи беморлар бўлиб, уларни даволашга Давлат тиббий суғурта жамғармасидан 150 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига 14 минг нафар хорижий давлатлар фуқаролари мурожаат қилган бўлиб, 2 минг нафарида юқори технологик амалиётлар бажарилди.

Шунингдек, январь-май ойларида мамлакатимиз бўйлаб 103 минг нафар аҳолида ўтказилган тиббий кўрикларда 63 минг бемор аниқланиб, уларнинг 1,5 минг нафарида жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 43 фоизга кўп.

Бу вақт мобайнида 644 нафар мутахассис ўз иш жойида, 200 нафари марказларда, 154 нафари хорижда қайта тайёрланди.

Марказлар амалиётига 106 турдаги, вилоят даражасида 202 турдаги, туман даражасида 85 турдаги янги жарроҳлик ва диагностика усуллари татбиқ қилинди.

Мисол учун, хирургия, кардиология, кўз микрохирургияси, эндокринология, онкология марказларида 60 турга яқин, қолган барча марказлар томонидан эса камида 4 турдаги юқори технологияли янги диагностика ва даволаш услублари амалиётга татбиқ этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1