1

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 02.07.2023, 17:16
Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 4 миллион 447 минг 597 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, республикада пенсия олувчилар 3 миллион 839 минг 508 нафардан иборат бўлса, нафақа олувчилар 608 минг 89 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра:

  • ёшга доир пенсия олувчилар - 3 182 617 нафар;
  • ногиронлик пенсиясини олувчилар - 426 532 нафар;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар - 230 359 нафарни ташкил қилади.

Тайинланган нафақалар бўйича:

  • пенсия ёшига етган эркаклар ва аёллар - 60 829 нафар;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандли оналар - 8738 нафар;
  • иш стажи йўқ 1-2-гуруҳ ногиронлиги бор шахслар 90 840 нафар;
  • боқувчисини йўқотган оилалар - 48 293 та;
  • 18 ёшдан катта 1-2-гуруҳ болаликдан ногиронлиги бор шахслар - 175 912 нафар;
  • 18 ёшгача ногиронлиги бор болалар - 160 746 нафар;
  • 18 ёшгача ногиронлиги бор фарзандни парвариш қилаётган ота (она) - 62 731 нафар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1