1

Май ойи учун истеъмолчиларга 102,4 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди

ИҚТИСОДИЁТ 04.07.2023, 12:12
Май ойи учун истеъмолчиларга 102,4 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди

Жорий йилнинг май ойида 2,3 млндан ортиқ истеъмолчилар томонидан 134,3 млрд сўм кешбэк йиғилган бўлиб, шундан 1,8 млнга яқин истеъмолчига 102,4 млрд сўм кешбек тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбеклар 1 трлн 300 млрд сўмдан ошди.

Қайд этилишича, тадбиркорлик субъектлари томонидан:

▪️ солиқ ҳисоботлари топширилиши;

▪️ ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши;

▪️ солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб қолган кешбэк суммалари автоматик тарзда тўлаб борилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1