АсосийDunyo

Озарбайжонда 5,4 магнитудали зилзила юз берди

'Озарбайжонда 5,4 магнитудали зилзила юз берди'ning rasmi

Озарбайжон қирғоқларида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази (EMSC) маълум қилди.

Зилзила ўчоғи 37,1 минг киши истиқомат қилувчи Хачмаз шаҳридан 43 километр шимоли-шарқда, 35 километр чуқурликда жойлашган. Боку аҳолиси кучли ер силкинишини ҳис қилди. Кўпчилик уйини тарк этди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ, деб хабар беради mir24.tv.

Боку аҳолиси зилзиладан қўрқиб, кўчаларда қолмоқда, деб хабар беради “РИА Новости” мухбири. Маҳаллий абонентларнинг телефонларига янги силкинишлар мумкинлиги ҳақида хабарлар келди.

Айни вақтда, APA агентлиги Республика сейсмология хизматига таяниб, Каспий денгизида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлганини хабар қилди.

    Бошқа янгиликлар