АсосийДУНË

Президент Каллибек Камалов хотирасини ёд этди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини Каллибек Камаловнинг хонадонига боришдан бошлади.

'Президент Каллибек Камалов хотирасини ёд этди'ning rasmi

Давлат раҳбари атоқли давлат ва жамоат арбоби Каллибек Камаловнинг оила аъзолари билан учрашди. Хонадонида Қуръон тиловат қилиниб, марҳумнинг ҳаққига дуои фотиҳа қилинди.

Президент марҳумнинг ибратли ҳаёт йўли, эл-юрт равнақи йўлидаги хизматлари ва эзгу ишларини ёдга олди. Ўтганлар хотирасига эҳтиром кўрсатиш, катталарни эъзозлаш ёш авлод учун муҳим ибрат эканини таъкидлади.

Каллибек Камалов 2026 йил февраль ойида вафот этган. У кўп йиллар давомида Қорақалпоғистонда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, саноат ва қишлоқ хўжалигини тараққий эттириш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган.

Кейинги йилларда эса нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси сифатида кексаларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва ёшлар тарбиясида фаол иштирок этган.

Каллибек Камаловнинг хизматлари “Шуҳрат” медали ҳамда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

    Бошқа янгиликлар