1

Хитойдан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналиш бўйича контейнер поезди жўнатилди

ИҚТИСОДИЁТ 06.07.2023, 10:47
Хитойдан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналиш бўйича контейнер поезди жўнатилди

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон мультимодал йўналишида Хитойдан Ўзбекистонга контейнер блок-поезди жўнатилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 2023 йил 5 июль куни Ланджоу станциясидан "Хитой –Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон" мультимодал йўналиш бўйича контейнер блок-поездининг жўнаш маросими бўлиб ўтди.


Ланджоудан (Хитой) юборилган контейнер блок-поезди 30 дона 40 футлик контейнерлардан иборат бўлиб, у автомобиль эҳтиёт қисмлари, мебель, канселярия буюмлари, машина ва ускуналардан иборат.  

Умумий маршрутнинг узунлиги 6500 километрдан ортиқ ва юкнинг умумий оғирлиги 700 тоннадан ошади. Ташув вақти 16-18 кунни ташкил этиши кутилмоқда.

Ушбу поезд "Нев Ланд-Сеа Сорридор Оператион Со., Лтд.", "ЖСТ Логистисс Сорпоратион Лимитед", "Зҳежианг Унион оф Раилвай Логистисс" ва "Чина Раилвай Сонтаинер Транспорт Со., Лтд." компаниялари, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Қирғизистон темир йўллари" МК" ДК ва Афғонистон темир йўл бошқармаси "Афгҳанистан Раилвай Аутҳоритй" томонидан ташкил этилди.

мультимодал коридор бўйлаб ташиш Ланджоу станциясидан Кашгар станциясигача (Хитой) темир йўл орқали амалга оширилади. Кейин юк автомобиль йўли орқали Ўш темир йўл станциясига (Қирғизистон) етказилади. Ўш станциясидан Хайратон станциясига яна темир йўл орқали етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрь ойида Қашқар (Хитой)дан "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон" мультимодал йўлагини ривожлантириш мақсадида контейнер поездининг илк қатнови йўлга қўйилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1