АсосийJamiyat

“Қашғар – Ўш – Андижон – Ғалаба – Ҳайратон” янги транзит йўналиши бўйлаб контейнер поездини синов тариқасида ишга тушириш бошланди

'“Қашғар – Ўш – Андижон – Ғалаба – Ҳайратон” янги транзит йўналиши бўйлаб контейнер поездини синов тариқасида ишга тушириш бошланди'ning rasmi

"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон" мультимодал йўлагини ривожлантириш мақсадида “Қашғар – Ўш – Андижон – Ғалаба – Ҳайратон” янги транзит йўналиши бўйлаб контейнер поездини синов тариқасида ишга тушириш бошланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Айни пайтда мазкур йўналиш бўйича 12 дона 40 футлик контейнердан иборат биринчи поезд мамлакатимиз ҳудуди орқали йўлга чиқмоқда.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон” янги мультимодал йўлаги бўйлаб юк ташиш Қашғар (Хитой) т/й станциясидан Ўш (Қирғизистон) т/й станциясига автомобиль орқали, сўнгра “Мозори Шариф” (Афғонистон) станциясигача Ўзбекистон ҳудудидан темир йўл орқали амалга оширилади.

 

    Бошқа янгиликлар