1

Threads Ўзбекистонда энг кўп юкланган иловага айланди

HI-TECH 07.07.2023, 21:00
Threads Ўзбекистонда энг кўп юкланган иловага айланди

Facebook ва Instagramʼга эгалик қилувчи Американинг Meta компанияси томонидан Twitterʼга асосий рақобатчи сифатида ишга туширилган Threads матнли хизмати data.ai таҳлилий платформаси маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги App Storeʼда энг кўп юклаб олинган иловага айланди.

Статистикага қараганда Threads ижтимоий тармоғи ўзбекистонлик App Store фойдаланувчилари орасида Telegram, Instagram ва бошқа бир қатор иловаларни юклаб олишлар сони бўйича ортда қолдирган. Meta директори Марк Цукербергнинг айтишича, Threads фойдаланувчилар орасида тез машҳурликка эришмоқда. Унинг таъкидлашича, мазкур хизма ишга туширилган биринчи куннинг ўзидаёқ 30 миллиондан ортиқ киши рўйхатдан ўтди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1