1

Наманганда эркак қўшни аёлни вояга етмаган фарзанди кўз олдида чопқи билан чопиб ташлади

ЖИНОЯТ 08.07.2023, 15:07
Наманганда эркак қўшни аёлни вояга етмаган фарзанди кўз олдида чопқи билан чопиб ташлади

Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига кўра, Наманган шаҳри Марғилон кўчасида яшовчи Х.А. 2023 йил 12 июнь куни қўшниси М.Т. билан олдиндан ўрталарида бўлиб келаётган уй-жой низоси юзасидан жанжаллашиб қолиб, яшаш хонадонидан темирдан ишланган “Лом”ни олиб чиқиб, унга хужум қилганида шу жойда бўлган фуқаролар томонидан тўхтатиб қолинган.

Фуқаро М.Т. Наманган вилоят ИИБнинг “102” қисқа рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, фуқаро X.A.гa нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Мазкур мурожаат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, 20-июн куни X.A.гa нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий чора кўриш юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Наманган шаҳар судига юборилган.

Шундан сўнг, Х.А. ўзига нисбатан М.Т.нинг мурожати бўйича маъмурий чора кўрилаётганлигидан ғазабланиб, уни қасддан ўлдириш мақсадида 4 июль куни соат 16:00 ларда ўзининг эгизак акаси билан бирга 1 дона чопқи ва 1 дона пичоқ билан М.Т.нинг яшаш хонадони келган.

М.Т. яшаш уйининг ташқарисига чиққан вақтида, Х.А. вояга етмаган Р.T.ни кўз ўнгида онаси M.T.ни ерга йиқитиб, ўзи билан олиб келган чопқи билан қорин ва елка соҳаларига бир неча маротаба уриб, M.T.ни икки қўли кафт соҳасидан чопқи билан чопиб ташлаган.

М.Т. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1