АсосийDunyo

Хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харита эълон қилинди

'Хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харита эълон қилинди'ning rasmi

9 июль кунги  Президент сайловларида бошқа давлатларда яшовчи ватандошларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та участка сайлов комиссияси фаолият кўрсатмоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА.

Сайлов участкалари ишини элчихоналар маслаҳатчилари ва ходимлари, консуллар ҳамда ватандошлар амалга оширади.

«Дунё» АА томонидан хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харитаси ишлаб чиқилди. Овоз бериш учун энг яқин сайлов участкаси ҳақидаги маълумотни юқорида кўрсатилган ҳаволадан олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказилган референдум чоғида «Дунё» ахборот агентлиги томонидан ишлаб чиқилган интерактив харитасидан хориждаги юз минглаб фуқароларимиз фойдаланган эди.

    Бошқа янгиликлар