ОАВларда Озарбайжонда болаларга Мамед ва Маммед исмларини қўйиш тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хабарларда Озарбайжон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги терминология комиссияси Мамед, Маммед исмлари Муҳаммад исмининг бузилган шакли, шунинг учун улардан фойдаланиш ноўрин, деб хулоса қилингани таъкидланган.
Озарбайжон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Терминология комиссияси раиси ўринбосари Саяли Содиговаижтимоий тармоқларда тарқалган айбловларни рад этди.
"Исмларнинг ёзилиш шакли бўйича комиссияга мурожаат қилишади. Биз исмларнинг ёзилишини озарбайжон тилининг имло қоидалари билан боғлиқ ҳолда назорат қиламиз".
Содигова 2015 йилда Мамед, Магомед, Мяммяд ва Мухаммед исмларининг қайси имлоси тўғри эканлиги масаласи муҳокама қилинганини, уларнинг икки шаклда – Мяммяд ва Муҳаммед шаклида ёзилиши тавсия этилганини таъкидлади.
“Бизнинг ишимиз исмни тақиқлаш эмас. Комиссия уларни тўғри ёзиш қоидалари ҳақида маълумот беради", - деди комиссияси раиси ўринбосари.






