АсосийSiyosat

АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини келгуси сайловларда ЙХҲТ тавсияларини тўлиқ бажаришга чақирди

'АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини келгуси сайловларда ЙХҲТ тавсияларини тўлиқ бажаришга чақирди'ning rasmi

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 9 июль куни бўлиб ўтган президентлик сайловларини кузатди ҳамда ЙХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) сайловга техник жиҳатдан яхши тайёргарлик кўрилган бўлсада, у ҳақиқий сиёсий плюрализм ва рақобатсиз муҳитда ўтгани ҳақидаги хулосаларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

"Демократик тизимлар сайлов жараёнларининг яхлитлигини таъминлашдан ташқари, овоз беришда қатнашаётган ватандошларни ҳақиқий, рақобатбардош танлаш имконияти билан ҳам таъминлаши лозим. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматини келгуси сайловларда ДИИҲБнинг тавсияларини тўлиқ бажаришга чақиради.

АҚШ элчихонаси Ўзбекистон ватандошларини сайловдаги иштироки учун олқишлайди ҳамда сайловда Президент Мирзиёевни қўллаб-қувватлаганликларини қайд этади. Президент Мирзиёев янги ваколатлари доирасида ўз вазифасини бажаришга киришар экан, Қўшма Штатлар унинг ислоҳотлар ва бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан, қонун устуворлиги, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро назорат ва мувозанатни таъминлаш, шахсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш каби кун тартибида турган масалаларни илгари суришда ёрдам беришга тайёрлигини билдиради. Бу тамойилларга риоя қилиш вакиллар бошқарувининг асоси ҳисобланади. Биз Президент Мирзиёев ва Ўзбекистон ҳукумати билан АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, таълим, одамлар орасидаги ўзаро муносабат ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш йўлида ҳамкорлик қилишни кутиб қоламиз", - дейилади расмий хабарда. 

    Бошқа янгиликлар