Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан Қорақалпоғистон Республикасига боради. Давлат раҳбарининг ташрифи икки кун давом этиши режалаштирилган.
Ташриф давомида Президент саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, транспорт, туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади.
Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам кўздан кечирилади.
Ташриф доирасида қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш, шунингдек, айрим лойиҳалар қурилишига старт бериш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар муҳокама қилинади. Шу мақсадда давлат раҳбари раислигида йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда.






