Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Чен Ин ва Меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари Ким Ё Чон АҚШни Америка самолётларининг мамлакат ҳаво ҳудудини бузишга яна бир уриниши улар учун "жуда хавфли парвоз" бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берган.
У бунга Шимолий Корея армиясининг жавоб ҳаракатлари аллақачон бошлангани ҳақида огоҳлантирган.
"АҚШ ҳарбийлари учун ноқонуний қонунбузарликлар такрорланган тақдирда, бу жуда хавфли парвозга айланади", деди у.
Аввалроқ Шимолий Корея АҚШни ҳаво ҳудудини бузганликда айблаб, Америка разведкачи самолётларини уриб туширишга ҳақли эканини айтганди. Мамлакат Мудофаа вазирлиги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик ва электрон разведка самолётлари КХДР ҳаво ҳудудига бир неча ўнлаб километр бостириб киргани ҳақида хабар берди.






