Россияда муҳожирларга бозорларда ноқонуний савдо жойларини тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарлик қўлланилади. Шу ҳақдаги қонун Россия президенти Путин томонидан имзоланди.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг миграция қонунчилигини бузган ҳолда чакана савдо бозорларида чет эллик ишчи кучидан фойдаланганлик учун жавобгарлик бўйича нормаларига аниқлик киритилди. Жазо бозорларда савдо, омборхона, маъмурий ёки бошқа бинолар билан таъминланганлик учун белгиланади.
Бундай қоидабузарликлар учун 3 мингдан 4 минг рублгача, Москва, Санкт-Петербург, Москва ёки Ленинград вилоятларида қонунбузарликлар содир этилган тақдирда - 4 мингдан 5 минг рублгача жарима солинади.
Бозорларни бошқарадиган компанияларнинг мансабдор шахслари учун 45 000 дан 50 000 рублгача, юридик шахслар учун эса 450 000 дан 800 000 рублгача жарима ёки 14 дан 90 кунгача бўлган муддатга маъмурий тўхтатиб туриш назарда тутилган.






