1

Электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш соддалаштирилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 13.07.2023, 13:50
Электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш соддалаштирилмоқда

Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишда амалга оширилаётган конструктив мулоқотлар жараёнида билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда электрон ҳисобварақ-фактураларни (ЭҲФ) расмийлаштиришда “Етказиб берувчи тоифаси” ҳамда “Реализация мақсади”ни танлаш талаби чиқариб ташланмоқда.  

Шунингдек, тадбиркорлик субектларига тенг рақобат шароитини яратиш, жумладан ички бозорни ҳимоялашга қаратилган тегишли қарорларни қабул қилишда зарур ахборотларни тўплаш, таҳлил қилиш натижаси билан тадбиркорлик субектларига манзилли енгилликлар қўллашда фойдаланиш учун ЭҲФ  “Товарнинг келиб чиқиш” устунида ИХТИЁРИЙ РАВИШДА қуйидагилардан бирини танлаш сўралмоқда:

  • Ўзи ишлаб чиқарган;
  • Олди-сотди;
  • Хизмат кўрсатиш;
  • Иштирок этмайман.  

Бунда, солиқ тўловчи товарни ўзи ишлаб чиқарган бўлса “Ўзи ишлаб чиқарган”, харид қилинган маҳсулотни сотаётган бўлса “Олди-сотди”, келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотни кўрсатишни истамаса “Иштирок этмайман” қаторини танлаши мумкин.  

ЭҲФда кўрсатилган МХИК хизматларга тегишли бўлса “Товарнинг келиб чиқиши” устунида “Хизмат кўрсатиш” сўзи автоматик тарзда акс этади.  

Мазкур устунни ихтиёрий тўлдириш 2023-йил 14-июлдан бошланиб, амалиётда иштирок этиш ёки этмаслик ЭҲФ шакллантириш ва жўнатишда ҳеч қандай чекловларни келтириб чиқармайди.  

Солиқ қўмитаси тенг рақобат шароитини яратиш ва тадбиркорлик субектларини манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни амалга оширишга ҳисса қўшишлари учун солиқ тўловчиларни ушбу жараёнда фаол иштирок этишларини сўрайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1