АсосийSport

Ҳасанбой Дўстматов Таиландда испаниялик рақибини мағлубиятга учратди

'Ҳасанбой Дўстматов Таиландда испаниялик рақибини мағлубиятга учратди'ning rasmi

Ҳасанбой Дўсматов кеча, 15 июль куни Таиланднинг Пукет шаҳрида IBA Champions Night (Чемпионлар оқшоми) турнири доирасида испаниялик Мартин Молина Сальвадорга қарши жанг қилди. 
 

Проф бокс қоидалари асосида 3 дақиқадан 5 раундга мўлжалланган мазкур тўқнашув тўлиқ давом этди. -51 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи барча раундларда рақибидан тўлиқ устун келди ва ҳакамларнинг якуний қарори билан ғолибликни қўлга киритди. Ҳасанбой ушбу ғалабаси орқали 10 минг доллар пул мукофоти ва IBA'нинг махсус чемпионлик камарига ҳам эга чиқди. 

    Бошқа янгиликлар