1

Сирдарёда фуқаро Қрим-конго касаллигига гумонланиб шифохонага ётқизилди

САЛОМАТЛИК 16.07.2023, 20:43
Сирдарёда фуқаро Қрим-конго касаллигига гумонланиб шифохонага ётқизилди

Жорий йилнинг 11 июль куни соат 04:00да Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро Қрим-конго геморрагик иситма касаллигига гумон килиниб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилди. Бу ҳақда Darakchi.uz манбаси хабар берди.

Бемор билан мулоқотда бўлган жами 30 нафар фуқаролар (оила аъзоларидан 9 нафар, бемор билан Сирдарё вилояти Юқумли касалликлар шифохонасида мулоқотда бўлган 9 нафар тиббиёт ходимлари ва РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиали жарроҳлик бўлимидаги 12 нафар тиббиёт ходимлари) яшаш жойларида тиббий кузатувга олинди.

16 июль соат 06:00 ҳолатига кўра, кассалликнинг клиник белгилари аниқланмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1