1

"UzAuto Motors" Chevrolet Onix вa Tracker бўйича қилинган "обзор"ларга муносабат билдирди

ИҚТИСОДИЁТ 17.07.2023, 09:19
"UzAuto Motors" Chevrolet Onix вa Tracker бўйича қилинган "обзор"ларга муносабат билдирди

UzAuto Motors компанияси сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўз маҳсулотларининг турли "обзор"лари билан тўқнашмоқда. Уларнинг аксарияти, асосан, Chevrolet Onix вa Tracker автомобилларига тегишли бўлиб, автосервислар томонидан тайёрланган.

Ушбу моделлар янгилиги туфайли аҳолига катта қизиқиш уйғотишини тушунган ҳолда, улар ҳақидаги "обзорлар"да, эҳтиёт қисмлар ва зарурий деталларнинг йўқлиги ҳақидаги шикоятлар билан боғлиқ мавзу муҳокама қилинади, фақатгина уларнинг автосервисларида эҳтиёт қисмларни топиш ва автомобилни таъмирлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш мумкинлиги келтирилади. Шу билан бирга, энг муҳим жиҳат Chevrolet Onix вa Tracker моделларининг аксарияти ҳали ҳам ишлаб чиқарувчининг кафолат муддатида эканлиги эътибордан четда қолади.

Шу муносабат билан, UzAuto Motors компанияси барча янги автомобиллар ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатга эга эканлиги ва фақат ваколатли сервис марказларида хизмат кўрсатиш кераклигини эслатади.

UzAuto Motors томонидан авторизация қилинган сервис хизмат кўрсатиш марказларида тўғри ва хавфсиз хизмат кўрсатиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиб, керакли деталлар, сарф материаллари ва жиҳозлар ҳамда малакали ходимларга эга.

"Шунингдек, автомобилга сертификатланмаган сервис марказларида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳақли равишда автомобилга ишлаб чиқарувчи томонидан бериладиган кафолатни йўқотиб, қўшимча харажатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли автомобиль эгалари, янги автомобилингизни норасмий хизмат кўрсатиш марказлари ишонманг. Ишончингиз комил бўлсин, расмий марказлар сизга бозордан эмас, балки ишлаб чиқарувчи томонидан оригинал эҳтиёт қисмлар ўрнатилишини кафолатлайди", - дейилади компания расмий муносабатида. 

Расмий сервис хизмат кўрсатиш марказлари.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1