Қозоғистоннинг Атирау вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 16 июль куни Дўсор–Қулсари–Бейнеу автомобил йўлининг 82-километрида содир бўлган. Чевролет Cобалт автомобили Тоёта Ипсум русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
Оқибатда икки машина ичида бўлган етти нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Икки киши Жилой вилоят шифохонасига етказилган.
Полиция маълумотларига кўра, ушбу автомашиналар ҳайдовчилари аввал ҳам тезликни оширгани учун бир неча бор жавобгарликка тортилган.






