АсосийДУНË

Мактаб қўриқлаш хизмати ходими 6-синф ўқувчисини ўпгани айтилмоқда

Ҳужжатда келтирилишича, воқеа 2026 йил 15 сентябрь куни соат 15:30 лар атрофида Шайхонтоҳур туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган.

'Мактаб қўриқлаш хизмати ходими 6-синф ўқувчисини ўпгани айтилмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳрида мактаб қўриқлаш хизмати ходими 6-синфда таҳсил олувчи қизга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган. Суд ҳужжатига кўра, ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилган, бироқ суд қўриқлаш ходимининг ҳаракатларида жиноят аломатлари бор-йўқлиги тўлиқ текширилмаганини қайд этган.

Ҳужжатда келтирилишича, воқеа 2026 йил 15 сентябрь куни соат 15:30 лар атрофида Шайхонтоҳур туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган.

Мазкур таълим муассасасида шартнома асосида қўриқлаш хизмати ходими бўлиб ишлаган 23 ёшли Ш. Ж. 6-синф ўқувчисининг олдига бориб, унинг белидан ушлаган ва лабидан ўпган. Унинг ушбу ҳаракатлари шаҳвоний шилқимлик сифатида баҳоланган.

Шундан сўнг суриштирув органи Ш. Ж.нинг ҳаракатларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиб, ишни кўриб чиқиш учун судга юборган.

Бироқ Шайхонтоҳур тумани жиноят ишлари бўйича суди иш материалларини ўрганиб, ҳолат юзасидан текширув тўлиқ ўтказилмаганини аниқлаган.

Судга кўра, Ш. Ж.нинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 129-моддасида назарда тутилган — ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш жинояти аломатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган ҳаракатларга тўлиқ ҳуқуқий баҳо берилмаган.

Суд қайта суриштирув давомида иш ҳолатларини ҳар томонлама ўрганиш, Ш. Ж.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бор-йўқлигини аниқлаш ва жиноят таркиби мавжуд бўлган тақдирда, унинг ҳаракатларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериш лозимлигини белгилаган.

Шу сабабли маъмурий иш ҳужжатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 278-моддаси тартибида Шайхонтоҳур туман прокуратурасига юборилган.

    Бошқа янгиликлар

    Мактаб қўриқлаш хизмати ходими 6-синф ўқувчисини ўпгани айтилмоқда - Darakchi.uz