Бугун, 24 сентябрь куни Япониянинг Айти ва Нагоя шаҳарларида Осиё ўйинларининг 5-куни доирасидаги мусобақалар давом этмоқда.
Енгил атлетика бўйича уч хатлаб сакраш дастурида иштирок этган Шарифа Давронова 14,35 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
Давронова 2023 йилда Ханчжоуда ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам мазкур дастурда ғолиб чиққан эди. Ўшанда 17 ёшли спортчи 14,09 метр натижа қайд этган.
Шу тариқа, Шарифа Давронова Осиё ўйинларида кетма-кет иккинчи бор уч хатлаб сакраш бўйича чемпион бўлди.
Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида Осиё ўйинларида 26 та медаль — 6 та олтин, 12 та кумуш ва 8 та бронза медали бор. Ўзбекистон ушбу натижа билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринга кўтарилган.






