Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида нутқ сўзлаб, глобал муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорлик ва БМТнинг ролини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Унинг қайд этишича, бугун ҳатто энг қудратли давлатлар ҳам глобал муаммоларни ёлғиз ҳал қила олмайди. Таҳдидлар давлатлар чегарасида тўхтаб қолмайди ва шу боис БМТнинг ўрни ҳар қачонгидан муҳим.
“Бизга фақат қарор қабул қиладиган эмас, қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак. Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак”, — деди Саида Мирзиёева.
У, шунингдек, Ўзбекистон БМТ Бош котибининг “БМТ-80” ташаббусини қўллаб-қувватлашини, Хавфсизлик Кенгашини кенгайтириш тарафдори эканини билдирди. Мамлакат 2035–2036 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурган.
Нутқ давомида Марказий Осиёдаги ҳамкорлик, Афғонистон, инсон ҳуқуқлари, болалар фаровонлиги, Орол денгизи, сунъий интеллект ва Ўзбекистондаги ислоҳотлар масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.






