1

171 та солиқ тўловчида 1,2 трлн сўмлик солиқ базаси яширилгани аниқланиб, 240,1 млрд сўм жарима қўлланилди — Солиқ қўмитаси

ИҚТИСОДИЁТ 18.07.2023, 12:32
171 та солиқ тўловчида 1,2 трлн сўмлик солиқ базаси яширилгани аниқланиб, 240,1 млрд сўм жарима қўлланилди — Солиқ қўмитаси

2023 йил январь-июнь ойларида солиқ хизмати органлари томонидан солиқларни тўламаслик хавфи юқори бўлган 533 та тадбиркорлик субъектида солиқ аудити ўтказилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бу ушбу даврда фаолият кўрсатган жами солиқ тўловчиларнинг (569 минг) 0,09 фоизини ташкил этади.

-Аниқланган солиқ хавфи суммаси – 255,5 млрд сўм;

▫️Солиқ аудитида тасдиқланди – 969 млрд сўм.

Аниқланган сумма соҳалар кесимида:

▪️савдо ва умумий овқатланиш – 331 млрд сўм (34,1%);

▪️ишлаб чиқариш – 235,6 млрд сўм (24,3%);

▪️қурилиш соҳасида – 133,2 млрд сўм (13,8%);

▪️хизмат кўрсатиш – 89 млрд (9,2%);

▪️қишлоқ хўжалиги – 5,5 млрд сўм (0,6%);

▪️транспорт – 4,9 млрд сўм (0,5%);

▪️бошқа соҳалар– 169,8 млрд сўм (17,5%).

Ўтказилган солиқ аудитларида 171 та солиқ тўловчида 1,2 трлн сўмлик солиқ базаси яширилган:

- 124 та субъектда 750,3 млрд сўмлик реализация қилинган товарлар суммаси кўрсатилмаган;

- 46 та субъектда 406,8 млрд сўмлик товарлар инвентаризация пайтида омбор ёки реализация жойида мавжуд бўлмаган;

- 16 та субъектда 43,3 млрд сўмлик кирим қилинмаган товарлар сақланган ва (ёки) реализация қилинган.

Бугунги кунга, аниқланган солиқ суммаларидан тўлов муддати келган 518,9 млрд сўмнинг 398,3 млрд сўми (77%) тўлаб берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1