Шу йил 8-17 июль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дунё" АА мухбири хабар бермоқда.
Миллий Олимпия қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси мувафақиятли иштирок этиб, 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза, жами 17 та медални қўлга киритишди
Мазкур натижа эвазига делегациямиз умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллади. Яна бир аҳамиятли томони, матонатли спортчиларимиз мусобақа давомида Париж-2024 Паралимпия ўйинларига 19 та йўлланмани қўлга киритди.