АсосийSport

Жаҳон ёзги универсиадаси Хитойда бўлади

'Жаҳон ёзги универсиадаси Хитойда бўлади'ning rasmi

Жорий йил 28 июль –8 август кунлари Хитой Халқ Республикасининг Ченду шаҳрида навбатдаги, ХХХИ Жаҳон ёзги универсиадаси бўлиб ўтади.

“Женмин жибао” нашри хабарида айтилишича, мазкур нуфузли спорт анжумани бош медиа-маркази дунё оммавий ахборот воситаларини зарур инфатузилма ва хизматлар билан таъминлайди.

Журналистларга офис, озиқ-овқат, транспорт, тиббий хизмат, дам олиш ва кўнгил очар дастурлар тақдим этилади. Универсиаданинг расмий очилишидан кейин медиа-марказда номоддий маданий меросга бағишланган турли тадбирлар ташкил қилинади.

Меҳмонлар Хитой халқининг қадимий маданий мероси билан танишиш имконига эга бўлади. Ер юзининг турли минтақаларидан келган журналистлар Ба-Шу (Сичуан) маданиятининг ноёб ва мафтункор жиҳатларига гувоҳ бўладилар.

Бош медиа-марказ 25 июлдан бошлаб кун бўйи ишлаш тартибига ўтади.

    Бошқа янгиликлар