АсосийSport

"Бунёдкор"га бразилиялик футболчи Милан Марчич келмоқда

'"Бунёдкор"га бразилиялик футболчи Милан Марчич келмоқда'ning rasmi

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида ўз таркибини кучайтиришда давом этади.

"Қалдирғочлар" сафига сербиялик ярим ҳимоячи Милан Марчич келаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Бунёдкор" тез орада бразилиялик чап қанот ҳимоячиси Велингтон Таира билан шартнома тузади. Transfermarkt портали 1996 йилда туғилган футболчини 200 минг еврога баҳоламоқда.

Велингтон Таира фаолияти давомида "Матоненсе", "Каскавел", "Линенсе", "Макае" (ҳаммаси Бразилия) ва "Бэлць" (Молдова) каби клубларда ўйнаган. Якунланган мавсумда Таира sports.md сайти талқинига кўра, Молдова чемпионати рамзий терма жамоасидан жой олганди.

    Бошқа янгиликлар