АсосийДУНË

Нью-Йоркда отиб ўлдирилган 15 ёшли самарқандлик ўсмирнинг жанозаси бўлиб ўтди (фото)

Аввал хабар қилганимизидек, Бруклиндаги отишмада 15 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди.17 ёшли...

Аввал хабар қилганимизидек, Бруклиндаги отишмада 15 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди.17 ёшли қотил самарқандлик Фаридун Мавлонов ва унинг дўстларига қарата 7 марта ўқ узган. Ўқ самарқандлик йигитга тегиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.

Нью-Йоркда отиб ўлдирилган асли ўзбекистонлик ўсмирнинг жанозаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар қилди. 

Бир кун келиб UFC чемпиони бўлишни орзу қилган 15 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Фаридун Мавлоновнинг дафн маросимига юзлаб одамлар йиғилди. Унда шаҳар мери Эрик Адамс ҳам иштирок этиб, ёшлар ўртасида қуролли зўравонликни қоралади. Ҳукумат кўчалардан қуролларни олиб ташлаши кераклигини айтди. 

"Кўчаларимизда жуда кўп қурол бор, ёшларимиз орасида зўравонлик жуда кўп. Оғриқ ва умидсизлик жуда кўп. Ҳозир шаҳримиз соясида ғазаб ва зўравонликни яшираётган ёшлар бор", деди у.

 

“У Америка чемпиони бўлишни орзу қиларди. Биз у билан доимо фахрланардик. Бундай ёшларни ўлдирмаслик керак. Менинг набирам Нью-Йорк шаҳрида ўқдан ўлган охирги одам бўлиши керак" , - дея шаҳар ҳокими ва полициядан бундай фожиаларнинг олдини олишни илтимос қилди марҳумнинг бувиси Камалова. 

“Бешта фарзандим бор, у менинг ўғлим эди. У менга ҳамма нарсада ёрдам берди. У ҳамма нарсага ғамхўрлик қилди. У 15 ёшда эди. У ҳали ҳаётни кўрмаган", - дея йиғлади марҳумнинг отаси Фирдавс Мавлонов. 

 

 

    Бошқа янгиликлар