АсосийSport

Бутунжаҳон Бокс уюшмасининг июль ойи учун янгилаган рейтингидан 11 нафар боксчи ўрин олди

'Бутунжаҳон Бокс уюшмасининг июль ойи учун янгилаган рейтингидан 11 нафар боксчи ўрин олди'ning rasmi

Бутунжаҳон Бокс уюшмаси (WBC) июл ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Суперенгил вазндаги боксчимиз Мужибилло Турсунов рейтингга илк бор киритилди. Шу тариқа, рейтингдан 11 нафар чарм қўлқоп устамиз ўрин эгаллади.

Уларнинг жойлашган ўринлари билан танишинг:

- Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидагидан бир поғона юқорилаб, 16-ўринни эгаллади;

- Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги каби 19-ўринда;

- Суперярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб, 6-ўринга жойлашди;

- Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 4 поғона кўтарилиб, 16-ўринда; Жаҳонгир Расулов эса ўтган ойдагига нисбатан 2 поғона юқорилаб, 29-ўринни банд этди;

- Суперенгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 15-ўринда қайд этилди; Ботир Аҳмедов 1 поғонага пастлади - 31-ўрин; Мужибилло Турсунов 39-ўрин;

- Ярименгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 10-ўрин;

- Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги сингари 4-ўринда;

- Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан 1 поғона кўтарилиб, 7-ўринни эгаллади.

    Бошқа янгиликлар