АсосийDunyo

Россиянинг Волгоград шаҳрида ўзбекистонлик мигрантлар Украинадаги урушга чақирилмоқда

'Россиянинг Волгоград шаҳрида ўзбекистонлик мигрантлар Украинадаги урушга чақирилмоқда'ning rasmi

Россиянинг Волгоград шаҳрида ўзбекистонлик мигрантлар Украинадаги урушга чақирила бошланди. Бу ҳақда v1.ru хабар берди.

Маълум қилинишича, бир вақтнинг ўзида бир нечта Волгоград автобусларида Россия Қуролли кучларига хизматга қабул қилиш тўғрисидаги эълонлар пайдо бўлган. Айни дамда 21 ва 35-автобус йўналишларида ташвиқот эълонлари кузатилган. Жамоат транспорти ойнасига ёпиштирилган А4 форматдаги оқ ва қора варақларда ҳарбий шартнома шартлари ёзилган.

Ойига 200 минг рубль (тахминан икки минг доллардан ошади) ваъда қилинган даромаддан ташқари, хизматга боришни истаганлар Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши эслатиб ўтилади. Бироқ йўловчилар эътиборини юқори маош эмас, балки чақирувнинг ўнг томонида ўзбекча нусхаси берилгани эътиборни тортган.

Русча ва ўзбекча матнлар миқдори тенг бўлишига қарамай, чақирув матнида бир нафар ҳарбий хизматчи акс этган. У славян миллатига мансуб. Кондукторлар эълонларнинг келиб чиқиши ҳақидаги саволларга жавоб бера олмаган.

“Биз бу ҳақда билмаймиз. Кечаси реклама ёпиштиришади. Бу плакатлар икки ҳафтадан бери турибди”, — дейди транспорт компанияси ходимлари.

Очиқ манбаларга кўра, 21-сонли автобус йўналиши “Волгоград автобус парки” МЧЖ томонидан амалга оширилади.

Сирли варақалар ҳақидаги саволни эшитган компания ходимлари дарҳол мухбирларни маълум бир “VESТ-SERVIS” МЧЖга йўналтирган. Эълонлар қаердан пайдо бўлгани ҳақидаги саволга Волгоград пункти ойдинлик киритган.

“Бу автобуслардан хориж фуқаролари фойдаланади. Бу реклама улар учун. Рекламани жойлаштирдик ва ўзбек тилидан бошлашга қарор қилдик. Келгусида ташвиқот ишларини бошқа тилларда: тожик, қозоқ ва ҳоказоларда олиб бориш режалаштирилган. Ҳозирча бундай эълонларни автобуслардан бошқа жойга қўйиш буйруғи бўлмаган”, — дейилади муносабатда.

    Бошқа янгиликлар