Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров Бишкек шаҳар биринчи инстанция судининг қарори билан қамоқда қоладиган бўлди. Бу ҳақда пойтахт судига таяниб, “24.kg” хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 20 июль куни Бишкек шаҳар биринчи инстанция судида Улан Жапаровнинг шикояти кўриб чиқилган ва Первомайский туман судининг 3 июлдаги эҳтиёт чораси сифатида танлаган 23 сутка қамоқни назарда тутувчи қарори ўзгаришсиз қолган. Жапаров 26 июлгача ҳибсда сақланадиган бўлди.






