Қозоғистонда Манғистау вилоятидаги ҳарбий машғулотлар вақтида хизматчиларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан 25 сентябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг фармойишига мувофиқ, 2026 йил 25 сентябрь куни мамлакатда умуммиллий мотам эълон қилинган.
Маълум қилинишича, 24 сентябрь куни Манғистау вилоятида Қозоғистон Қуролли Кучлари Ҳарбий-денгиз кучларининг ўқув-машғулотлари вақтида Каспий денгизи соҳилида ўқув-жанговар вазифа бажарилган. Машғулотлар чоғида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва шамол кучайиши оқибатида 19 нафар ҳарбий хизматчини денгиз оқими олиб кетган.
Ҳозирга қадар улардан 9 нафари ҳалок бўлгани тасдиқланган. Уч нафар ҳарбий хизматчи қутқарилган, улардан бири шифохонага ётқизилган. Қолган ҳарбий хизматчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Қайд этилишича, фожиа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.






