Ўтган ҳафтада Сингапурнинг Коррупцияга қарши хизмати транспорт вазири С.Исваран ва миллиардер ва Бир нечта меҳмонхоналар эгаси Онг Бенг Сенгни ҳибсга олди. Иккаласи 2008 йилги Сингапур Гран-присини ўтказишда муҳим рол ўйнаган. Натижада, тергов жараёнида Исварандан вазирликдан кетиши сўралган.
Reuters агентлигининг қайд этишича, 61 ёшли Исваран ҳукуматга 2006 йилда қўшилган ва 2021 йил май ойида транспорт вазири бўлишдан олдин савдо ва алоқа вазири лавозимида ишлаган.
Қайд этиш жоизки, ҳибсга олинганлар ҳақида бор-йўғи уч кундан кейин маълум бўлди, воқеа аслида қандай содир бўлган, иш тафсилотлари ошкор этилмаган. Иккала шахс ҳам айбланмаган ва ҳозирда гаровда.
Шунингдек, душанба куни мамлакат бош вазири лавозимига потенциал номзод сифатида кўриб чиқилаётган 54 ёшли парламент спикери Тан Чуан-цзинь ва унинг ҳамкасби 47 ёшли Ченг Ли Хуэй «нотўғри муносабатлари» туфайли парламент ва ҳукмрон партиядан истеъфога чиққани хабар қилинганди. Маълумки, жаноб Тан уйланган, лекин Ченг хоним турмушга чиқмаган.






