Бир кун аввал Ироқнинг Даниядаги элчихонаси олдида радикаллар мусулмонларнинг муқаддас китобини таҳқирлаш учун акция ўтказган эди.
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Дания пойтахти Копенгагенда Қуръоннинг таҳқирланишини кескин қоралади.
“Биз бир кун аввал Данияда Қуръони Каримнинг омма олдида таҳқирланишини кескин қоралаймиз”, — дейилади ИҲТ Женевадаги офиси Тwиттеръдаги баёнотида.
Ташкилотнинг қайд этишича, исломофоб ҳаракатларга шерик бўлиш ва ўзини ифода этиш ҳуқуқини таъминлаш баҳонасида ҳаракасизлик бундай провокациялар ташкилотчиларининг жазосиз қолишига хизмат қилмоқда.
ИҲТ Дания ҳукуматини халқаро ҳуқуқ доирасидаги мажбуриятларини бажаришга чақирди.
Ташкилот, шунингдек, Дания расмийларига БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг диний адоватга қарши кураш бўйича резолюциясини амалга ошириш зарурлигини эслатди.





