Россия қўшинларининг Одессани ўққа тутиши натижасида бир фуқаро ҳалок бўлди, 18 киши яраланди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Кипер хабар берди.
“Одессада соат 03:00 ҳолатига кўра, қурбонлар сони 18 нафар, улардан 4 нафари бола. Шаҳар шифохоналарига 14 киши ётқизилди, улардан уч нафари болалар”, — деб ёзди у Телеграмдаги каналида.
Шаҳарда фуқаролик инфратузилмаси, турар-жой бинолари ва черковга зарар вайрон бўлган.
Украина православ черковига (Москва Патриархияси) тегишли бўлган собор Одессанинг тарихий марказида жойлашган ва ЮНЕСКО ҳимоясида. У XVIII асрда барпо этилган, аммо Совет ҳокимияти даврида вайрон қилинган. СССР парчаланганидан сўнг, собор қайта қурилган.






