АсосийDunyo

Афғонистондаги сув тошқинида 22 киши ҳалок бўлди

'Афғонистондаги сув тошқинида 22 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Афғонистоннинг Вардак вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 40 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Etilaatroz хабар берди.

Маълум қилинишича, 22 июль куни юз берган сел вилоятнинг бешта туманида катта қурбонлар ва талафотларга сабаб бўлган. “Толибон”нинг вилоятдаги расмийси юзлаб турар жойлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари вайрон бўлганини айтган. 

Табиий ҳодиса оқибатида Кобул—Бомиён автомагистрали ва Майдан Вардак туманларидаги айрим йўллар ҳам тўсиб қўйилган.

Кеча тунда Кобулнинг Арғанди туманида ҳам кучли ёмғир кузатилган. Маълумотларга кўра, сел бу туманга ҳам зарар келтирган. Ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар ва етказилган зарарнинг умумий статистикаси ҳозирча эълон қилинмаган.

    Бошқа янгиликлар