Ички ишлар вазирлиги Улан Жапаровни божхонадаги коррупсион схемаларда иштирок этганликда гумон қилиб қўлга олган эди.
Маълумот учун, у президент амакиваччаси Рақимжон Жапаровнинг ўғли. Улан Жапаров ҳозирда тергов изоляторида ҳибсда сақланмоқда.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров жияни Улан Жапаровнинг ҳибсга олинишига изоҳ берди. Бу ҳақда Кабар ахборот агентлигига хабар берди.
Жапаров “ҳаммага бирдек муносабатда бўлиш керак”, деб таъкидлади. Агар бирор киши коррупцияга алоқадор бўлса, у ким бўлишидан қатъи назар, қамоққа олиниши кераклигини билдирди.
“Давлатга икки баробар зарарни қоплаганингдан кейингина озод этиласан. Тўламасанг, кетолмайсан. У менинг укам, деб жиноятчини қўлга олишига йўл қўймасам, бошқа ака-укалар ҳам аралаша бошлайди. Қирғизларда яхши ибора бор: Бирнинг жазоси мингга сабоқ. Бу менинг изоҳим”, — деди Жапаров.






