1

Польша Ўзбекистонга 4,5 млн долларлик инсонпарварлик ёрдами юборди

СИЁСАТ 25.07.2023, 12:32
Польша Ўзбекистонга 4,5 млн долларлик инсонпарварлик ёрдами юборди

Польша Ўзбекистонга 449 та сунъий нафас бериш аппаратларини беғараз юборди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Маълум қилинишича, “Bellavista” ИВЛ аппаратлари Швейцарияда ишлаб чиқарилган бўлиб, болалар ва катталар учун мўлжалланган. Ушбу замонавий тиббиёт техникалари Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти шифохоналарига юборилади.

20 июль куни Ўзбекистонга жўнатилган учта юк машинасида жами 449 та шундай аппаратлар бўлиб, уларнинг умумий қиймати 4,5 миллион долларни ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1